Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Испанияда энг қиммат форма "Барселона"ники — "Реал" учинчи ўринда

Баҳо:
+ | -

Marca нашри Испания футбол клубларининг 2026/27 мавсуми учун расмий ўйин либослари нархлари бўйича рейтингни тақдим этди.

Рўйхатнинг биринчи поғонасини "Барселона" эгаллади. Каталония клубининг янги мавсум учун расмий футболкаси 109,99 евро туради. Ундан атиги 4 цент арзон бўлган "Атлетико" либоси 109,95 евро нарх билан иккинчи ўриндан жой олди.

"Реал" ва "Валенсия" формаларининг нархи бир хил — 100 евро. Мадридликлар рейтингда учинчи, валенсияликлар эса тўртинчи бўлди.

Эътиборли жиҳати, кучли бешликка Ла Лига эмас, Испания иккинчи дивизионида иштирок этадиган "Альбасете" ҳам кирди. Клубнинг расмий либоси 99,95 евро баҳоланган ва бу кўрсаткич Испаниянинг кўплаб юқори дивизион жамоаларини ортда қолдириш учун етарли бўлган.

Marca талқини бўйича энг қиммат 5 та клуб формаси:

  1. "Барселона" — 109,99 евро
  2. "Атлетико" — 109,95 евро
  3. "Реал" — 100 евро
  4. "Валенсия" — 100 евро
  5. "Альбасете" — 99,95 евро.

Киритилди: 13:56, 04.09.2026.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик