Италия кубогининг 1/16 финал босқичида аксарият учрашувлар ўтказилди ва 1/8 финал сеткаси деярли тўлиқ шаклланди.
Регламентга кўра, ўтган мавсум А Серияда энг юқори ўринларни эгаллаган саккизта жамоа мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри 1/8 финалдан бошлайди. Ушбу босқич учрашувлари қишда ўтказилади.
1/16 финалда "Верона" сафарда "Кальяри"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Палермо" "Мантова" устидан 5:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. "Кремонезе" "Парма"ни 2:0, "Монца" эса "Торино"ни 1:0 ҳисобида мусобақадан чиқариб юборди.
"Сассуоло" — "Фрозиноне" учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида "Сассуоло" 5:4 ҳисобида устун келди. "Удинезе" эса "Венеция"ни 2:1 ҳисобида енгди.
1/16 финалнинг сўнгги икки учрашуви 15 сентябрь куни ўтказилади. Унда "Женоа" "Зюйдтироль" билан, "Фиорентина" эса "Пиза" билан куч синашади.
1/8 финал жуфтликлари:
"Интер" — "Женоа"/"Зюйдтироль"
"Болонья" — "Палермо"
"Милан" — "Монца"
"Комо" — "Кремонезе"
"Рома" — "Верона"
"Ювентус" — "Сассуоло"
"Аталанта" — "Удинезе"
"Наполи" — "Фиорентина"/"Пиза"
1/8 финал ғолиблари битта ўйин орқали аниқланади ва баҳслар сараланган жамоалар майдонида бўлиб ўтади. Ярим финал эса анъанавий тарзда икки учрашувдан иборат бўлади.
Италия кубогининг 2026/27 мавсум финали 2027 йилнинг 19 май кунига режалаштирилган.














