Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Симеоне: "Умид қиламан, Альварес бу ҳолатдан сабоқ чиқаради"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альвареснинг жамоадаги ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақида фикр билдирди.

Аргентиналик мутахассис футболчининг олдида янги имконият пайдо бўлганини таъкидлади.

"Мен учун ҳаёт имкониятларга тўла. Ҳозир Хулианда ҳам шундай имконият бор", — деди Симеоне.

Мураббий одамларни доимий баҳолаш ва танқид қилишдан кўра, тажрибадан сабоқ чиқариш муҳимлигини ҳам қайд этди.

"Биз кўпинча ҳаётимизни бошқаларни баҳолаш билан ўтказамиз. Балки буни камроқ қилиб, кўпроқ ўрганишга эътибор қаратишимиз керакдир. Умид қиламан, бу воқеа Хулиан учун яхши сабоқ бўлди.

У бахтли бўлишини истайман. Футре кеча унга жуда чиройли видеода айтганидек, умид қиламанки, у бу бахтни голлар уриш орқали ҳам кўрсатади", — деди Симеоне.

Киритилди: 15:38, 04.09.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик