Кириш Регистрация

Симеоне: "Испанияда "Реал" ва "Барселона" бор, қолганлар эса уларга етиб олишга ҳаракат қилади"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг "Реал" ва "Барселона"га нисбатан кучини баҳолади.

"Сўнгги 15 йилда нима бўлган бўлса, бу ҳолат ўзгармайди. Испанияда "Реал" ва "Барселона" бор, улардан кейин эса фарқни қисқартиришга ҳаракат қилаётган қолган барча жамоалар келади", — дея Симеоненинг сўзларини Atletico Universe келтирди.

Ла Лиганинг дастлабки уч туридан кейин "Атлетико" 7 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

4-турда Симеоне шогирдлари сафарда "Атлетик"ка қарши майдонга тушади. Учрашув 5 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:40, 04.09.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик