"ПСЖ" ҳимоячиси Люка Динь бугун Лига 1 доирасида "Монако"га қарши ўтадиган учрашув учун жамоа қайдномасига киритилмади. Бу қарор тўлиқ бош мураббий Луис Энрикега тегишли.
Ёзда "Астон Вилла"дан Париж клубига ўтган франциялик чап қанот ҳимоячиси "Ренн"га қарши ўйинда захирада қолган, "Лилль" билан дуранг қайд этилган баҳсда эса захирадан майдонга тушган эди.
"ПСЖ" кетма-кет икки дурангдан сўнг мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Усмон Дембеле ва Жоау Невеш эса "Монако"га қарши учрашув олдидан жамоа қайдномасига қайтди.
Келаси ҳафта "ПСЖ" Чемпионлар лигасидаги илк учрашувини "Слован Братислава"га қарши ўтказади.













