Кириш Регистрация

Каррагер "Ливерпуль"га кутилмаган ечим таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоа бош мураббийи Андони Ираола вице-сардор Доминик Собослаи билан жиддий суҳбат ўтказиб, уни доимий равишда ўнг қанот ҳимоячиси позициясига ўтказиши керак, деб ҳисоблайди.

Каррагер Stick to Football подкастида венгриялик футболчининг марказий ярим ҳимоядаги ролига шубҳа билдирди. Унинг фикрича, Собослаининг ўйин услуби классик плеймейкердан кўра юқори ҳажмда ишлайдиган, тезкор ва ҳаракатчан футболчига яқин.

"Мен учун у ярим ҳимояда Жордан Хендерсонга ўхшайди. Югуради, энергияси кўп, гол уриш хавфи ҳам юқорироқ. Лекин "Ливерпуль" бундай ўйнамайди ва у ҳақиқий "ўнлик" ҳам эмас.

Эҳтимол, унинг энг яхши позицияси ўнг қанот ҳимоячиси бўлиши мумкин. У ерда у тўп билан кўп ишлайди, югура олади ва маълум маънода Трентнинг ролини бажариши мумкин", — деди Каррагер.

Трент Александр-Арнолд жамоани тарк этганидан кейин "Ливерпуль" ўнг қанот ҳимоясида танлов муаммосига дуч келмоқда.

Каррагер юқори маош оладиган ва ярим ҳимояда ўйнашни афзал кўрадиган вице-сардорни бошқа позицияга ўтказиш осон эмаслигини тан олди.

"Ираола келажакда у билан бу ҳақда суҳбатлашишига тўғри келади. Чунки ярим ҳимоядаги мувозанат ҳозир тўғри эмас ва Собослаи ҳам шу муаммонинг бир қисми", — деди у.

Киритилди: 15:50, 04.09.2026.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик