Кириш Регистрация

Санья Сеск Фабрегасни "Барса"нинг келажакдаги мураббийи сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Бакари Санья "Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас келажакда Ханс-Дитер Флик ўрнини "Барселона"да эгаллаши мумкин, деб ҳисоблайди.

"Менимча, у вазиятни аниқ кўрмагунча "Комо"да қолади. Ханс-Дитер Флик кетганидан кейин "Барселона" унинг учун вариантга айланади.

Албатта, "Арсенал" ҳам уни қизиқтириши мумкин, чунки бу унинг севимли клубларидан бири. Аммо мен уни фақат шу икки клубдан бирида тасаввур қиламан.

Шунинг учун у сабр қилади. "Комо"да ўзини қулай ҳис қилмоқда, уни ҳурмат қилишади, мухлислар яхши кўради ва у хотиржам шароитда ишлаяпти.

Менимча, Флик "Барселона"дан кетганидан кейин Фабрегас у ерга бориши мумкин. Ҳозир у шунчаки сабр қиляпти, ўрганяпти ва мураббий сифатида ўсмоқда", — деди Санья.

Фабрегас "Барселона" тарихида муҳим ўрин тутган собиқ футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг мураббий сифатидаги обрўси ҳам ортиб бормоқда.

Киритилди: 15:56, 04.09.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик