Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ўзбекистон U-20 ҳал қилувчи тур олдидан гуруҳда биринчи ўринда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2027 йилги Осиё кубоги саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этмоқда. Юртимиз мезбонлик қилаётган "B" гуруҳида икки турдан сўнг Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари максимал 6 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.

Вакилларимиз биринчи турда Бангладешни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди — 4:0. Шу тариқа, Ўзбекистон икки ўйинда 6 та гол уриб, ҳозирча ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборгани йўқ.

Икки турдан кейин Сурия ва Ҳиндистон 3 тадан очко жамғарган. Бангладеш эса ҳали очко олгани йўқ. Суриянинг тўплар нисбати 3:1, Ҳиндистонники 1:4, Бангладешники эса 0:5 кўринишида.

Энди Ўзбекистон U-20 саралашнинг сўнгги турида Сурияга қарши майдонга тушади. Учрашув 6 сентябрь куни соат 19:00 да "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Вакилларимизга ушбу баҳсда ғалаба ёки дуранг гуруҳда биринчи ўринни ва Осиё кубоги финал босқичи йўлланмасини кафолатлайди. 

 

Киритилди: 16:07, 04.09.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик