Ёзда "Реал"ни тарк этиб, "Реал Бетис"га ўтган чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия Жозе Моуриньони мадридликларни аввалги шон-шуҳратига қайтариш учун энг муносиб мураббий деб ҳисоблайди.
"Менимча, ундан яхшироқ номзод бўлиши мумкин эмасди. У идеал мураббий. Ўтган мавсум одатдагидан фарқ қилди, клуб атрофида жуда кўп шов-шув бўлди.
Агар кимдир "Реал"ни яна тўғри йўлга сола олса — кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни, мухлислар билан муносабатни яхшилаб ва энг муҳими, натижа келтириб — бу Моуриньо", — деди Гарсия.













