"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа ҳужумчиси Беньямин Шешко ҳақида фикр билдирди.
"Бен жисмоний ҳолатини доимий равишда яхшилаб бормоқда. Унда бироз дам олиш имконияти бўлди ва бу жуда муҳим эди.
Ҳозирги асосий вазифа — жароҳат қайталанишига йўл қўймасдан олдинга ҳаракат қилиш ва уни имкон қадар узоқ вақт соғлом ҳолатда сақлаш.
Ўтган мавсумда у катта ўсишга эришди. У ҳали ҳам ёш, мослашиш ва ривожланишда давом этмоқда. Шунинг учун унинг олдида ҳали жуда кўп нарса бор", — дея Кэррикнинг сўзларини BBC келтирди.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумидаги дастлабки 2 та ўйинда 3 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Шешко ҳозирча гол уришга муваффақ бўлмади.













