Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабали сериясига "Локомотив" нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Локомотив" учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.

Наманган марказий стадионида кечган баҳсда ҳисоб 40-дақиқада очилди. Муҳаммадали Усмоновнинг узатмасидан сўнг Ҳусайн Норчаев тўпни дарвозага йўллаб, "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди.

Мезбонлар танаффусга минимал устунлик билан йўл олди. Бироқ иккинчи бўлимда "Локомотив" жавоб голини топди. 61-дақиқада захирадан майдонга тушган Жасур Яхшибоев 72-дақиқада Билол Туплиевнинг узатмасини голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

Қолган вақтда жамоалар ғалаба голини ура олмади ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, мазкур баҳсга қадар Суперлигада кетма-кет 6 та ўйинда ғалаба қозонган "Навбаҳор"нинг ғалабали серияси тўхтади. "Локомотив" эса Наманган сафаридан бир очко билан қайтди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:05, 04.09.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик