Ўзбекистон Суперлигасининг 20-турида "Сурхон" сафарда "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув статистикаси термизликларнинг бир қатор муҳим кўрсаткичларда устунлик қилганини кўрсатмоқда.
"Сурхон" тўпни 61 фоиз назорат қилган бўлса, "Бунёдкор"да бу кўрсаткич 39 фоизни ташкил этди. Меҳмонлар рақиб дарвозаси томон 15 марта зарба йўллаб, шундан 5 тасини аниқ амалга оширди. "Бунёдкор"нинг 14 зарбасидан эса атиги биттаси дарвоза соҳасига борди.
Шу билан бирга, xG кўрсаткичида деярли тенглик кузатилди: "Бунёдкор" — 0,97, "Сурхон" — 0,95. Паслар аниқлиги бўйича меҳмонлар 83 фоизга 78 фоиз устун келди.
Энг катта фарқ бурчак зарбаларида қайд этилди. "Сурхон" 13 марта бурчак зарбаси тепган бўлса, "Бунёдкор" бундай имкониятга 3 марта эга бўлди. Калит паслар бўйича ҳам термизликлар олдинда — 12:10.
Якунда эса статистик устунлик натижада ҳам ўз аксини топди — Торнике Дзебниаурининг 77-дақиқада урган ягона голи "Сурхон"га 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди.













