Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Сурхон" учрашувининг видеошарҳи билан танишинг.
Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтган баҳсда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада Торнике Дзебниаури томонидан киритилди. 67-дақиқада эса "Бунёдкор" футболчиси Ислом Анваров майдондан четлатилди.
Видеода учрашувдаги гол ва хавфли вазиятларни томоша қилиш мумкин.













