Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

СПЛ. «Ал-Аҳли»дан йирик ғалаба, «Ал-Ҳилол» ҳам уч очко олди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Аҳли» Саудия Арабистони чемпионатининг 5-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Ар-Риёд»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди.

Баҳс 4 сентябрь куни Жидда шаҳридаги «Кинг Абдулла Спортс Сити» стадионида бўлиб ўтди.

16-дақиқада Айван Тоуни пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида Эдуард Сперцян ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу арманистонлик ярим ҳимоячининг «Ал-Аҳли» сафида ўтказган еттита учрашувидаги еттинчи самарали ҳаракати бўлди.

Танаффус арафасида Франсишку Тринкау яна бир гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда Тоуни яна пенальтидан унумли фойдаланиб, дубль қайд этди. 87-дақиқада Наиф Масуд меҳмонлар дарвозасига бешинчи голни киритди.

Параллел учрашувда «Ал-Ҳилол» сафарда «Аш-Шабаб»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда Сергей Милинкович-Савич ва Рубен Невеш гол урди. Невеш ўз голини пенальтидан киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 05.09.2026.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик