Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Реал» ТВ: «Барселона» бўлганида қарор бошқача чиқар эди

Баҳо:
+ | -3

«Реал» клуб телевидениеси Ла Лиганинг 4-турида «Бетис»га қарши кечган ва мадридликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган учрашувдаги ҳакам қарорларига муносабат билдирди.

89-дақиқада бош ҳакам Алехандро Эрнандес «Реал» ҳужумчиси Карлос Эспининг голини ҳужум ривожи давомида офсайд қайд этилгани сабаб бекор қилди.

94-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошира олмади. VAR ушбу эпизодда «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра ва бошқа футболчилар зарбадан олдин жарима майдонига кириб кетган-кетмаганини текширди. Якунда ҳакамлар қоидабузарлик йўқ, деган қарорга келди ва пенальти қайта тепилмади.

«Агар бу вазият «Барселона» билан бўлганида, пенальти қайта тепилар эди. Эспи «Барселона» учун гол урганида эса бу гол бекор қилинмас эди», — дейилди «Реал» ТВ эфирида.

Киритилди: 02:49, 05.09.2026.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик