Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Бетис» Моуриньонинг «Реал»даги ғалабали сериясини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Жозе Моуриньо бош мураббийлик лавозимига қайтганидан сўнг илк бор ғалаба қозона олмади.

Мадридликлар Ла Лиганинг 4-турида «Бетис»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бунга қадар «қаймоқранглилар» кетма-кет учта расмий учрашувда ғалаба қозонган эди. «Реал» «Малага»ни 4:0, «Реал Сосьедад»ни 4:1 ва «Эспаньол»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Шунингдек, мадридликлар мавсумолди тайёргарлик доирасида ўтказган тўртта ўртоқлик учрашувининг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган.

8 сентябрь куни «Реал» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида ўз майдонида «Интер»ни қабул қилади.

Киритилди: 02:59, 05.09.2026.
Ўқилди: 1137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик