Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«ПСЖ» 2007 йилдан бери энг ёмон стартни бошдан кечирмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция футболи гегемони ҳисобланган «ПСЖ» Лига 1нинг 3-турида «Монако»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, парижликлар дастлабки уч турдан кейин бор-йўғи 2 очко тўплади. Жамоа икки марта дуранг ўйнади ва бир бор мағлуб бўлди.

Қатар сармояси кириб келган 2011 йилдан бери «ПСЖ» ҳеч қачон мавсумни бунчалик омадсиз бошламаган эди.

Париж клуби охирги марта шунга ўхшаш натижани 2007 йилда қайд этган. Ўшанда ҳам дастлабки уч турдан кейин жамоа ҳисобига атиги 2 очко ёзилган эди.

Ўша мавсумни «ПСЖ» ҳозирги мезонлар бўйича кутилмаган даражада паст — 16-ўринда якунлаган. Парижликлар 38 та ўйинда 43 очко тўплаган эди.

Киритилди: 04:25, 05.09.2026.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик