«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк Англия чемпионатининг 3-турида «Ипсвич» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
«Менимча, ўйин бошида «Ливерпуль» рақиб майдонида хавф яратиш ва бироз тартибсизлик келтириб чиқариш учун тўғридан-тўғри ҳаракат қилишга уринди. Жуда чиройли голлар урдик. Коди ажойиб ўйнади. Бу яхши ғалаба бўлди, энди олдинга ҳаракат қиламиз.
Гакпонинг «Ливерпуль»да қолгани жуда муҳим. Мен бу ҳақда трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ҳам айтган эдим: у биз учун муҳим футболчи ва бу мавсумда ҳам шундай бўлиб қолади.
Бугун у буни яна бир бор кўрсатди. Ўтган ҳафтада ҳам, сўнгги бир неча йил давомида ҳам ўз даражасини намоён қилиб келяпти. Унга фақат шу руҳда давом этиш керак», — деди ван Дейк BBCга.
«Ливерпуль» 5 очко тўплаб, АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. «Ипсвич» эса 3 очко билан 11-поғонада бормоқда.













