Кириш Регистрация

Бартра Мбаппенинг баҳсли пенальтиси ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

«Бетис» марказий ҳимоячиси Марк Бартра «Реал»га амалга оширилмаган пенальтини нега қайта тепишга рухсат берилмаганини тушунтирди.

94-дақиқада Килиан Мбаппе пенальти нуқтасига яқинлашди, аммо француз футболчиси дарвозабон Альваро Вальесни доғда қолдира олмади. Якунда севильяликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу эпизод кўплаб баҳсларга сабаб бўлди. Мбаппе зарба берган пайтда Бартранинг бир оёғи жарима майдони чизиғидан ичкарида бўлгани кўринган. Шу сабабли айримлар пенальти қайта тепилиши керак эди, деб ҳисобламоқда.

«Мен бу ҳақда ҳакамнинг ўзидан сўрадим. У оёғим зарба берилган пайтда ерга тегмаганини айтди. Шунинг учун пенальти натижаси ўз кучида қолган», — деди Бартра ўйиндан кейинги интервьюда.

Учрашувдаги ягона гол 81-дақиқада Трой Пэрротт томонидан урилди.

Киритилди: 08:00, 05.09.2026.
Ўқилди: 993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик