"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эммануэль Пети "ПСЖ" ва Грузия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелиянинг бу йилги "Олтин тўп" учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Агар жаҳон чемпионатини соврин эгасини аниқлашда асосий мезон деб ҳисобласак, бу Хвича каби футболчиларга нисбатан адолатсиз муносабат бўлади.
Кварацхелия Грузия терма жамоаси билан ҳеч қачон жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмаслиги мумкин. У миллий жамоада ҳеч нарса ютмаган футболчилар рўйхатига кириб қолиши эҳтимол, чунки атрофида бунга мос даражадаги шериклар бўлмаслиги мумкин", — деди Пети RMC Sport'га.
Ўтган мавсумда Хвича "ПСЖ" билан Франция чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.













