"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳақида фикр билдирди.
"Балким, унга мослашиш учун кўпроқ вақт керакдир. Эсимда, у "Милан" билан чемпион бўлган, аммо у ердаги биринчи мавсуми ҳам осон кечмаган эди.
Шунга қарамай, Тонали бу мавсумнинг ўзидаёқ яхши даражада ўйнай бошлашига умид қиламан", — деди Де Дзерби матбуот анжуманида.
"Тоттенхэм" Тоналини ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл"дан 108 миллион евро эвазига сотиб олди.
26 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирга қадар "шпорлар" сафида Англия чемпионатининг икки учрашувида майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма қайд этмади.
5 сентябрь куни "Тоттенхэм" АПЛнинг 3-турида сафарда "Ноттингем Форест"га қарши майдонга тушади.













