Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Жеко Компани ҳақида: «Биз мусиқа тинглардик, у эса ноутбукда ниманидир ўрганарди»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда «Шальке» сафида тўп сураётган «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Эдин Жеко собиқ жамоадоши, айни пайтда «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳақида фикр билдирди.

«Компани аллақачон ақл бовар қилмас даражадаги муваффақиятларга эришди. У доимо етакчи эди, шунинг учун бу мени умуман ажаблантирмайди. Одатда биз автобуснинг орқа қисмида Лескотт ва Коларов билан бирга ўтириб, мусиқа тинглардик. Компани эса ёнимизда ноутбукига қараб, доимо ниманидир ўрганиб ўтирарди.

У «Бёрнли»ни Премьер-лигага олиб чиққанидан кейин унга: «Энди ҳаммасини тушундим», деб ёзгандим. У билан учрашувни сабрсизлик билан кутяпман», — деди Жеко Süddeutsche Zeitung нашрига.

Германия чемпионати 2-туридан ўрин олган «Шальке» — «Бавария» учрашуви 5 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги Москва вақти билан соат 19:30 да чалинади.

Киритилди: 13:33, 05.09.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик