Кириш Регистрация

Осимхеннинг жароҳати сабаб маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарай» ҳужумчиси Виктор Осимхен Туркия чемпионатининг 4-турида «Истанбул Башакшехир»га қарши ўйинни (3:2) якунлай олмади.

Осимхен 16-дақиқада гол урди, аммо 33-дақиқада жароҳати сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Танаффусда «шерлар» Марио Леминани ҳам алмаштирди.

«Футболчиларимиз Виктор Осимхен ва Марио Леминада ўнг соннинг мушаклар гуруҳида (чов соҳасида) чўзилиш ва оғриқ аниқланди. Даволаш ишлари бошланди. Қўшимча текширув эртага ўтказилади», — дея хабар берди «Галатасарай» матбуот хизмати.

Осимхен жорий мавсумда Суперлиганинг 4 та учрашувида 6 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

9 сентябрь куни «Галатасарай» Чемпионлар лигасидаги иштирокини «Спортинг»га қарши сафар ўйини билан бошлайди.

Киритилди: 14:31, 05.09.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик