Орелён Тчуамени ёзги трансферлар ойнасида «Манчестер Юнайтед»нинг ярим ҳимоядаги асосий мақсади бўлган. Бу ҳақда The Sun Football хабар берди.
Бироқ «МЮ» футболчини сотиб олишдан унинг юқори маоши билан боғлиқ хавотирлар сабаб воз кечган. «Қизил иблислар» Тчуаменига жуда катта маош тўлаш зарурати клубдаги амалдаги маош тизимига жиддий таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблаган.
Тчуамени ўтган мавсумда «Реал» сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.













