Кириш Регистрация

Коста "Ювентус" — "Милан" ўйини учун аниқ ҳисобни тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг собиқ вингери Дуглас Коста Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган "Милан"га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Якшанба куни стадионда бўлиб, ўйинни томоша қиламан. "Ювентус" Консейсау ва Маккеннининг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Франсишку жуда кучли футболчи, менга у жуда ёқади. Дуглас Луисга ишонаман — у яхши футболчи. Аллегрини жуда яхши кўраман, у билан боғлиқ илиқ хотираларим бор", — деди ҳозирда "Ал-Иттифоқ"да тўп сураётган бразилиялик футболчи.

35 ёшли Дуглас Коста 2017 йилдан 2021 йилгача Турин клуби шарафини ҳимоя қилган. Шу вақт ичида у 103 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 18 та голли узатма амалга оширган.

"Ювентус" — "Милан" учрашуви 6 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Баҳс соат 23:45 да бошланади.

Киритилди: 16:15, 05.09.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик