Кириш Регистрация

Родри "Валенсия"га қарши юбилей ўйинини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри Ханси Флик жамоаси якшанба куни "Валенсия"га қарши майдонга тушганида фаолиятидаги муҳим маррага етиши мумкин.

Испаниялик футболчи "Барселона"га келганидан буён Ла Лигада икки марта майдонга тушди ва ҳар икки учрашувда захирадан ўйинга қўшилди. Клуб унинг аввалги жароҳатларини инобатга олган ҳолда юкламасини эҳтиёткорлик билан бошқармоқда. Шу икки баҳсдан сўнг Родрининг Испания чемпионатидаги умумий ўйинлари сони 99 тага етди.

Родри Ла Лигадаги фаолиятини "Вильярреал"да бошлаган ва у ерда 63 та ўйин ўтказган. Кейинчалик "Атлетико"га ўтиб, мадридликлар сафида 34 марта майдонга тушган. У 99 та лига учрашувида 4 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган.

Шу боис "Валенсия"га қарши баҳсда майдонга тушиши унинг Ла Лигадаги 100-учрашувига айланади.

 

Киритилди: 16:23, 05.09.2026.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик