Кириш Регистрация

Деку Альварес трансфери амалга ошмаслигини олдиндан ҳисобга олган

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку "Атлетико" Хулиан Альваресни сотишга қаршилик кўрсатишини олдиндан ҳисобга олган ва шу боис ҳужум чизиғи учун муқобил вариантларни тайёрлаб қўйган.

Diario SPORT хабарига кўра, Альварес ёзги трансфер ойнаси давомида "Барселона"нинг асосий мақсади бўлиб қолган. Бироқ Деку "Атлетико" музокараларга киришишдан бош тортса, бошқа вариантлар устида ҳам иш олиб борган.

Асосий муқобил номзодлардан бири Энтони Гордон бўлган. "Ньюкасл" ҳужумчиси одатда қанотда ўйнаса-да, ўтган мавсумда марказий ҳужумчи позициясидаги ўйини билан Декуда яхши таассурот қолдирган. Унинг универсаллиги Ханси Флик тизими учун жозибадор вариант сифатида баҳоланган.

Ёш футболчи Ҳамза Абделкарим ҳам эҳтимолий ечимлардан бири сифатида кўриб чиқилган. Бу "Барселона"га ўз таркиби ичида ҳам қўшимча вариант берарди.

Трансфер ойнасининг сўнгги қисмида эса "Арсенал"дан Габриэл Жезус 10 миллион еврога харид қилинди. "Барселона" бу трансферни катта таваккал талаб қилмайдиган, бир вақтнинг ўзида жамоага тажриба ва ҳужумда қўшимча куч берадиган имконият сифатида баҳолаган.

Альварес "Атлетико"да қолган бўлса-да, Декунинг олдиндан тузган режаси туфайли "Барселона" асосий трансфер мақсадига эриша олмаганидан кейин ҳам муқобил вариантларсиз қолмади.

Киритилди: 16:26, 05.09.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик