Кириш Регистрация

«Челси» Рожерсни трансфер қила олишига ишонмаган

Баҳо:
+1 | -

Лондоннинг «Челси» клубида Морган Рожерсни ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга шубҳа билан қарашган. Бу ҳақда The Guardian журналисти Жейкоб Стейнберг хабар берди.

Манбага кўра, трансферлар ойнасининг бошида «Челси» Рожерс «Арсенал»га ўтишига ишонган. Бунга «Челси»нинг ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, еврокубокларсиз қолгани сабаб бўлган.

Бироқ Жаҳон чемпионати яқинилашган сари «Челси» «Арсенал»нинг музокараларда секин ҳаракат қилаётганини билиб олди. Шундан сўнг лондонликлар футболчини ўз сафига қўшиб олиш имконияти пайдо бўлганидан фойдаланди.

24 ёшли Рожерс «Челси» сафида ҳозирга қадар 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 17:01, 05.09.2026.
Ўқилди: 911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик