Ўтмишда «Барселона» ва «Милан» клубларида ўйнаган машҳур футболчи Ривалдо Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.
Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа мундиалнинг 1/8 финалига қадар етиб борди ва бу босқичда Норвегия терма жамоасига мағлуб бўлди.
«Бразилия терма жамоаси қийин даврни бошдан кечирмоқда. Терма жамоаси ғалаба қозонмаса, ҳар бир бразилиялик учун бу қайғули ва аламли. Бу йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бразилия терма жамоаси ўз мухлисларини хафа қилди», — дея Ривалдонинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг беш карра ғолиби ҳисобланади. Жанубий америкаликлар сўнгги марта 2002 йилда мундиалда ғолиб бўлган.













