Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Коло Муани: "Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан"

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Рандаль Коло Муани жамоага қайтиш нима учун у учун муҳим бўлганини тушунтирди.

Франциялик футболчи ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижарада ўтказган бўлса-да, Турин клубига қайтишни доимо устувор мақсад қилиб келган.

Коло Муани «Ювентус»даги аввалги қисқа фаолияти давомида муҳим голлар уриб, мухлислар меҳрини қозонгани боис яна жамоа сафига қайтишни истаган. Унинг таъкидлашича, «Ювентус»даги муҳит ва клуб аъзоларининг унга муносабати қарор қабул қилишида муҳим аҳамият касб этган.

«Бу мен учун жуда муҳим, чунки бу ерга келганимда ҳамма мен билан оила аъзосидек муомала қилади — жамоадошларим ҳам, клубдагилар ҳам.

Шунинг учун бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан ва қайтишим мен учун жуда муҳим эди», — деди Коло Муани TuttоJuve нашрига. 

Киритилди: 19:21, 05.09.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик