«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия чемпионатининг 3-турида «Аталанта» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Алмаштиришлар жуда муҳим бўлди. Чунки доимий равишда ҳужум қилганингизда кўп энергия сарфлайсиз. Агар гол уролмасангиз, ўйин бутунлай бошқа сценарий бўйича кетиш хавфи пайдо бўлади. Ҳимоядаги алмаштиришлар, хусусан, Гиларди ва Балердининг майдонга тушиши биз учун жуда муҳим эди. Улар билан жамоа барқарорликка эришди.
Ҳужумда эса одатдагидан бироз камроқ тажовузкор ҳаракат қилдик. Зарба беришда секинлик ва қатъият етишмади.
Сон жиҳатидан бизда Чемпионлар лигаси даражасидаги таркиб йўқ. Аммо сифат борасида ўйин савияси тушиб кетмасдан алмаштиришлар амалга ошира оламиз. 90 дақиқа ўйнаган футболчилар чарчади, Уэслида эса мушаклар тортишиб қолди. Бундай об-ҳавода ўйнаш ва ҳисобни ўз фойдангга ўзгартириш янада кўпроқ куч талаб қилади», — деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.
«Рома» 3 та ўйиндан сўнг 9 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
4-турда римликлар сафарда «Торино»га қарши майдонга тушади.













