Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Флик «Валенсия»га қарши ўйинда таркибни ўзгартирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган «Валенсия»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Амалдаги чемпион учун сафарда ўтадиган баҳс якшанба куни бўлиб ўтади.

Sport нашри маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик таркибда ротация қилишни режалаштирган. Мутахассис жамоанинг айрим асосий футболчиларига дам беришни истамоқда.

Бунга асосий сабаб — «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги янги мавсумдаги илк учрашуви. Каталонияликлар 9 сентябрь, чоршанба куни Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубига қарши майдонга тушади.

«Барселона» Испания чемпионатининг дастлабки уч турида 9 очко жамғарган.

Киритилди: 04:23, 06.09.2026.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик