Кириш Регистрация

Яшари: «Аморим билан ҳаммаси тўғри йўналишда кетмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Ардон Яшари жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида юқори фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис ўзига хос профессионал фазилатларга эга.

«У янги мураббий. Мен танаффусдан кейин жамоага қайтган биринчи кунданоқ у янги энергия олиб келди. Бу нафақат таркибда, балки, менимча, умумий муҳитда ва бу ерда ишлайдиган барча инсонларда ҳам сезилди.

Биз, футболчилар, буни ҳис қиляпмиз. Ҳаммаси янги ва бошқача эканини, ишлар эса тўғри йўналишда кетаётганини сезяпмиз», — дея Яшарининг сўзларини pianetamilan.it келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим «Милан»ни июнь ойида қабул қилиб олган. Бунга қадар у «Манчестер Юнайтед»да ишлаган.

Киритилди: 05:11, 06.09.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик