Кириш Регистрация

Моуриньо Трентга имконият берганини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бетис»га қарши учрашувда Трент Александер-Арнольдни иккинчи бўлимда майдонга туширгани сабабини тушунтирди. Мадридликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган баҳсда англиялик футболчи 64-дақиқада Дензел Дюмфрис ўрнига майдонга тушди.

«Жамоа жуда яхши ўйнаётгани учун ниманидир ўзгартириш жуда қийин эди. Мен жамоанинг ўйинидан мамнун эдим. Қилган алмаштиришларимнинг иккитаси футболчиларда сариқ карточка борлиги билан боғлиқ эди.

Гюлерни майдондан олишимга сабаб — унинг сариқ карточкаси бор эди. У яна бир қоидабузарлик қилди ва кейинги вазиятда иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этиши мумкин эди.

Трентни эса Дюмфрис ўрнига туширдим. Бизга ўнг қанотда бошқача ўйин керак эди. Ичкарида ҳаракат қиладиган футболчи билан комбинация қилиш Дюмфрис билан ўйнашдан кўра яхшироқ эди.

Трент майдонга тушганидан кейин биз тўп билан янада кўпроқ назорат ўрнатишимиз, ўйинни бошқача қуришимиз мумкин эди. Унинг паслари ва узатмалари бизга бошқа имкониятларни беради», — деди мураббий. 

Киритилди: 09:55, 06.09.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик