Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Қийин ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашув қизиқарли, муросасиз ва қийин кечди. Қисқа қилиб айтганда, Кубокка хос баҳс бўлди. "Насаф" аввалги 3та финалнинг барчасида ютқазгани учун бу сафарга ўйинга жиддий тайёргарлик кўришгани сезилиб турди. Футболчиларда бундан ортиқ мотивация бўлмаса керак. Бизнинг футболчиларда эса ҳаяжон сезилди. Оддий вазиятларда тўпларни йўқотдик, шошқалоқлик қилдик. "Насаф" ҳам ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Қийин ўйин бўлишига қарамай, ғолиб чиққанимиздан хурсандмиз. Кеча айтиб ўтганимиздек, энди кейинги ўйинларда яхши кайфият билан ўйнаймиз ва мавсумни чиройли тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз.

— Жамоа қанотдан етказилган тўплар эвазига голлар урди. Нимага ушбу услубдан кўпроқ фойдаланилмади?
— Биринчи бўлим бошида Сардор Рашидовда яхши имконият бўлганди, аммо у вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Баъзан осон вазиятда гол ура олмайсан, баъзан мураккаб вазиятда гол ура оласан. Боз устига "Насаф" ҳам бизга қарши кучли ўйин кўрсатди. Лекин футболчиларнинг маҳорати эвазига бугун ғалабани қўлга киритдик.

— Захирадан майдонга тушган футболчилардан нималар кутгандингиз ва улар қанчалик ишончни оқлашди?
— Захирадан тушган футболчи ўйинни кучайтириши керак. Марко Блажич яхши ўйнади. Алибобо ҳам имкон қадар яхши ўйнади. Майдон тушган футболчилар ўйинни сусайтиришмади. Агар улар хато қилишганида бу менинг хатоим бўларди.

— Сардор Рашидов жарима майдончасига қанотлардан яхши етиб келяптию, аммо сўнгги паллада бошини кўтармасдан тўпни узатяпти. Футболчининг ушбу камчилиги нима билан боғлиқ?
— Ўйин бошида жуда қулай вазиятда тўпни Пишурга бериши керак эди. Аммо унга ҳаяжон халал берди. У яхши дриблинг ва техникага эга. Буни биламиз. У биринчи марта финалда асосий таркибда ўйнади ва бундай пайтда ҳаяжон бўлиши аниқ.

— ОЧЛ йўлланмаси йўлга киритилди. Чемпионлик учун курашда мотивация "ўлиб" қолмайдими?
— Ҳамма нарсага эришдик ва ҳаёт тугади десак, хато бўлади. Олдимизда иккита йўл бор. Бири мавсумни чиройли якунлаш бўлса, иккинчиси номига футбол ўйнаб, ҳаммадан дакки эшитиш. Биз эса биринчи йўлни танлаймиз.

— Тақдирлаш маросимидан кўнглингиз тўлдими?
— Фикру хаёлим ўйинга қаратилганди. Энг кераклиси, биз ўз мақсадимизга етдик. Ўзи қачон Ўзбекистон кубоги финалида стадион тўлган? Энг аввало шундан келийлик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:55, 25.09.2013.
Ўқилди: 5169 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2305]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2121]

Фергюсоннинг тоби қочди [1963]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1960]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1554]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1531]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1461]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1324]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1321]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1164]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик