Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Тоттенхэм" 2022 йилдан бери илк бор бутун ўйин давомида дарвозага аниқ зарба йўллай олмади

Баҳо:
+ | -

5 сентябрь куни "Ноттингем Форест" АПЛ 3-тури доирасида ўз майдонида "Тоттенхэм Хотспур"ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

"Тоттенхэм" мавсумнинг дастлабки уч турида бирорта ҳам гол ура олмади. "Ноттингем"га қарши баҳсда эса "шпорлар" рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.

"Тоттенхэм" сўнгги марта 2022 йил апрелида Антонио Конте бошчилигида "Брентфорд"га қарши ўйинда бутун учрашув давомида дарвозага бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаган эди.

Бундан ташқари, Opta маълумотига кўра, "Тоттенхэм" 2021 йил ноябридан бери илк бор чемпионатда кетма-кет учта ўйинда гол ура олмади.

Киритилди: 13:22, 06.09.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик