"Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рууд Гуллит "россонерилар"нинг "Ювентус"га қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
Жамоалар бугун А Сериянинг 3-турида ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Туринда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Ўйин ҳақида
"Ўтган йили "Сан-Сиро"да "Милан" — "Ювентус" ўйинини томоша қилган эдим ва бу ҳақиқий фалокат эди.
Голлар йўқ, томошабоплик ҳам йўқ. Қоғозда бу муҳим ўйин бўлиши керак эди, аммо амалда бундай бўлмади. Умид қиламанки, бу сафар нимадир ўзгаради".
Учрашув фаворити ҳақида
"Атиги икки ўйиндан кейин буни айтиш қийин. Спаллетти яхши мураббий, "Милан" эса Аморимни таклиф қилди ва ёш ҳамда тажрибали футболчилар уйғунлигига таянмоқда.
Кўп ўзгариш қилаётган жамоага доим вақт керак бўлади. Бу "Милан" ҳам ўз ишончини қайта тиклаш учун ишлаши керак", — деди Гуллит La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.













