Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош директори лавозимини эгаллаб турган Ян-Кристиан Дрезен Жамал Мусиаланинг жорий мавсумдаги илк ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бундеслиганинг иккинчи туридан ўрин олган «Шальке»га қарши учрашувнинг (0:0) иккинчи бўлимида майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, «Бавария»нинг мавсум олди ўйинлари давомида 23 ёшли хавбек майдоннинг ўзида икки бор ҳушини йўқотган эди.
«Жамал жуда яхши шуғулланди. Компани уни таркибга киритгани ва унга ўйин вақти бергани жуда ажойиб бўлди деб ҳисоблайман. У учрашув тақдири ҳали ҳал бўлмаган бир пайтда уни майдонга туширди ва бу мураббийнинг унга қанчалик ишонишини кўрсатади», — дейди Дрезен SPORT1 нашрига.
Германиялик футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.













