Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Варди Сатпаевнинг жамоадошига айланди

Баҳо:
+ | -

«Лестер» таркибида Англия чемпиони бўлган Жейми Варди ватанига қайтди. 39 ёшли ҳужумчи Чемпионшип иштирокчиси «Бёрнли» клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди. Тажрибали ҳужумчи билан тузилган битим бир мавсумга мўлжалланган.

«Бёрнли»га ўтганимдан жуда хурсандман. Ушбу клуб бой футбол тарихига ҳамда ўз шаҳри ва жамоасини муносиб ҳимоя қилишга лойиқ бўлган ажойиб мухлисларга эга. Майдонга тушиш ва жамоанинг тўғри йўналишда илдамлашига ёрдам беришни интиқлик билан кутяпман», — дейди Варди «Бёрнли» расмий сайтига.

Август ойидан бери «Бёрнли» сафида «Челси»дан ижарага олинган Қозоғистон терма жамоасининг 18 ёшли ҳужумчиси Дастан Сатпаев тўп сурмоқда. Ортда қолган беш турдан сўнг, ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасини тарк этган «Бёрнли» икки очко билан Чемпионшип турнир жадвалида охирги, 24-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 20:11, 06.09.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик