Кириш Регистрация

Ла Лига. «Севилья» сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

«Севилья» Испания Ла Лигасининг 4-турида сафарда «Эспаньол» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Меҳмонлар 56-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Аруна Санганте тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Шунга қарамай, «Севилья» ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 85-дақиқада Лукас Стассин меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

«Эспаньол» эса 90+8-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди. Маркос Фернандес мезбонлар сафида жавоб голини урди.

Ушбу натижадан сўнг «Севилья» 7 очко билан Ла Лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. 4 очкога эга «Эспаньол» эса 11-поғонада бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:11, 07.09.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик