Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Дарвозабон Куман дубль қайд этиб, «Телстар»ни мағлубиятдан қутқарди

Баҳо:
+ | -

«Телстар» Нидерландия чемпионатининг 5-турида ўз майдонида «Камбур» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мезбонлар 22-дақиқада бир киши кам бўлиб қолди. Ҳужумчи Ноккви Ториссон қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

«Камбур» Рафик Эль Аргиуининг 53-дақиқадаги ва Николас Биндернинг 60-дақиқадаги голларидан сўнг 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Шундан кейин «Телстар» дарвозабони кичик Роналд Куман жамоасини қутқарди. У 63-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. 90+11-дақиқада эса яна бир 11 метрлик зарбани голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Кичик Роналд Куман — «Барселона» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роналд Куманнинг ўғли. 31 ёшли дарвозабон «Телстар»нинг асосий пенальти тепувчиси ҳисобланади.

У 2025/26 йилги Нидерландия чемпионатининг 34-турида ҳам «Волендам»га қарши ўйинда пенальтидан гол урган эди. Ўша учрашувда «Телстар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Эредивизидаги ўрнини сақлаб қолган.

Киритилди: 05:25, 07.09.2026.
Ўқилди: 1362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик