«Бавария» ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэ яқин вақт ичида клубни тарк этиши мумкин.
25 ёшли футболчининг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. У ерда трансфер ойнаси ҳали ҳам очиқ.
«Биз бу масаладаги позициямизни бошиданоқ аниқ билдирганмиз. Орадан тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтди, аммо айрим жойларда трансфер ойнаси ҳали ҳам очиқ. Кўрамиз», — деди «Бавария» спорт бўлими раҳбари Макс Эберль Боэнинг сотилиши ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Transfermarkt портали франциялик футболчининг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Боэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













