Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Кике Флорес Ла Лига мавсуми бошидаги «Алавес»нинг муваффақиятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Алавес» бош мураббийи Кике Флорес Ла Лиганинг дастлабки 4 туридан сўнг жамоанинг кўрсатган натижаларига баҳо берди.

«Алавес» «Хетафе» (3:0), «Вильярреал» (1:0) ва «Осасуна» (5:2) устидан қозонилган ғалабалар ҳамда «Райо Вальекано» билан қайд этилган дурангдан (1:1) сўнг 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

«Бахтли бўлганингда, бу ҳиссиётларни ташқарига чиқариш ва улардан завқ олиш керак. Ҳаёт — бу рақс ва уни ўйнаш лозим. Биз ажойиб даврни бошдан кечирмоқдамиз ва ижобий фикрлашимиз зарур. Футболчилар ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсатишмоқда ва шу билан бирга янада яхшироқ бўлишга интилмоқдалар. Ҳозирда жамоа ва мухлислар ўзлари лойиқ бўлган бир тўлқиндалар».

Мавсумдаги муваффақиятли старт калити ҳақида

«Иштиёқ ва жўшқинлик. Инсон бахтли ва руҳланган бўлса, ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишга қодир бўлади. Бу клубдаги ҳамма бир хил фикрламоқда. Биз ушбу лаҳзалардан завқ оляпмиз ва қабул қилинган ҳар бир қарор, янада кўпроғини талаб қилаётганимиз ва ўзи ҳам ривожланишни истаётган футболчиларнинг ўйини учун масъулиятни ҳис этмоқдамиз. Бу клубнинг ўсишига ёрдам берадиган динамика ва у сақланиб қолади деган умиддаман».

Тўрт турда тўпланган 10 очко ҳақида

«Буни фақат ва фақат позитив қабул қилиш ва лаҳзадан завқ олиш керак. Биз ушбу рақобатбардошлик ва ўз кучимизга бўлган ишонч ҳисси ўткинчи бўлиб қолмаслигини хоҳлаймиз. Агар ушбу натижалар туфайли ажойиб бир иш қилаётганимизни англасак, бу бизни руҳлантиради ва ушбу ҳиссиётларни мухлисларимиз — биз айнан улар учун ўйнаётган инсонлар билан баҳам кўришга имкон беради.

Умид қиламанки, биз ушбу меҳнатни мустаҳкамлаб, меҳнатимиз муносиб эътироф этилаётганини ҳис қилган ҳолда олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз», — деди Кике Флорес.

Киритилди: 07:17, 07.09.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик