"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Испания Ла Лигасидаги голлари сони бўйича "Реал"нинг собиқ футболчиси Тони Кроосни ортда қолдирди.
Педри "Валенсия"га қарши 5:0 ҳисобида якунланган учрашувда гол уриб, Испания чемпионатидаги голлари сонини 23 тага етказди. Бу унинг Ла Лигадаги 169-учрашуви бўлди.
Тони Кроос эса "Реал" сафида Испания чемпионатида 306 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган. Немис футболчиси Ла Лигада 2014 йилдан 2024 йилга қадар ҳаракат қилган.
Шу тариқа, Педри Кроосдан 137 та кам учрашув ўтказган ҳолда унинг голлар кўрсаткичидан ўзиб кетди. Ҳозирда испаниялик ярим ҳимоячининг Ла Лигадаги кўрсаткичи 169 ўйинда 23 та голни ташкил этмоқда.













