Кириш Регистрация

"Барселона" ҳимоячиси Жоан Гарсиянинг муҳим жиҳатини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартин жамоа дарвозабони Жоан Гарсиянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Жоан Гарсия юқори ҳимоя чизиғида ўйнашимизга жуда катта ёрдам беради. Баъзан у худди орқамизда тургандай туюлади.

У орқага ташланган тўпларни тозалаб туради ва рақиб ҳимоя ортимизга узоқ узатма йўллаганда ҳамиша диққатини йўқотмайди", — дея Мартиннинг сўзларини Barça Universal келтирди.

Жорий мавсумда 25 ёшли дарвозабон Испания чемпионатидаги барча 4 та ўйинда майдонга тушди. У 2 та гол ўтказиб юборди ва 3 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

"Барселона" 4 турдан сўнг 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда каталонияликлар сафарда "Леванте"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:26, 07.09.2026.
Ўқилди: 883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик