«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель Мартин Эдегорнинг «Челси»га қарши ўйинига юқори баҳо берди.
АПЛнинг 3-турида «Арсенал» «кўклар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Канонирлар» капитани 50-дақиқада ҳал қилувчи голни урди.
«Худойим, у нақадар яхши? Мен учун у майдондаги энг яхши футболчи бўлди. Албатта, биз қайси футболчини ёқтиришимизни кўрамиз ва сезамиз.
Бу йигит... Унинг ушбу жамоа учун қилаётган ишлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. У техника жиҳатидан жуда кучли. У майдонда кўраётган нарсаларни бошқа ҳеч ким кўрмайди.
Уни «Арсенал» таркибидан олиб ташланг ва шундан кейин нима бўлишини тасаввур қилиш жуда, жуда қийин. Менимча, Англияда бундай даражадаги футболчиси бор бошқа жамоа йўқ», — деди Шмейхель Viaplay нашрига.













