Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Милан» А Серияда етти ўйиндан сўнг илк бор «Ювентус» дарвозасини ишғол қилди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби чемпионатнинг 3-турида «Ювентус» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа, «Милан» А Серияда еттита ўйиндан сўнг биринчи марта «Ювентус»га гол урди.

«Милан» таркибида ярим ҳимоячи Альфажо Сиссе 68-дақиқада ҳисобни очди. «Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гатти эса 90+2-дақиқада жамоасига дурангни олиб келган голни урди.

А Сериядаги аввалги олтита учрашувда жамоалар тўрт марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган, икки марта эса «Ювентус» 2:0 ва 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонган.

«Ювентус» учта ўйинда етти очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Милан» ҳам етти очко билан учинчи поғонада жойлашган.

Киритилди: 14:57, 07.09.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик