«Реал»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хорхе Вальдано Жозе Моуринью жамоа бошқарувига қайтганидан кейинги илк мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Қироллик клуби» Ла Лиганинг 4-турида «Бетис»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Бу жуда ноқулай пайтда содир бўлди. Гўёки ҳар бир ўйиндан кейин кучайиб бораётгандек кўринган Мадрид клубининг қувончини бу натижа тўхтатиб қўйди.
Бу барча футболчилар сафда бўлган биринчи ўйин эди, мураббийнинг ихтиёрида барча футболчилар мавжуд бўлган биринчи баҳс эди ва натижа оғир зарба бўлди.
Менимча, бу жуда, жуда техник жиҳатдан кучли жамоа. Улар кўп гол уришади, аммо айнан шу нарса Севильяда уларга етишмади.
Мен бу учрашувни сўзнинг том маъносида фавқулодда деб ҳисоблайман. Бу одатий бўлмаган, меъёрдан ташқари чиққан ўйин бўлди», — деди Вальдано Movistar Plus Deportes дастурида.













