Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Хаби Алонсо «Арсенал»га қарши баҳс охирида схемани ўзгартиришга уринди

Баҳо:
+ | -

«Челси» Англия чемпионати доирасидаги Лондон дербисида «Арсенал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув охирида «аристократлар» ҳисобни тенглаштиришга уринган бир пайтда жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо майдонга ёзма тактик кўрсатма юборди.

The Sun журналистлари Sky Sports намойиш этган кадрларга эътибор қаратиб, ёзувнинг тахминий мазмунини аниқлашга уринди. Маълум бўлишича, Алонсо қоғозда уч ҳужумчи иштирок этадиган жойлашувни чизган. Эҳтимол, у жамоанинг майдондаги позицион тузилишини ўзгартиришни истаган.

88-дақиқада ушбу ёзувни Рис Жеймс ва Коул Палмер кўриб чиққан. Бироқ Алонсонинг кўрсатмалари «Челси»га дербида мағлубиятдан қутулиб қолишга ёрдам бермади.

«Челси» 3 турдан сўнг 6 очко жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Чоршанба куни Хаби Алонсо шогирдлари Англия Лига кубогининг 3-босқичида ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилади.

Киритилди: 18:17, 07.09.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик