"Порту" бош мураббийи Франческо Фариоли Чемпионлар лигаси умумий босқичи старти олдидан фикр билдирди. Унинг жамоаси 8 сентябрь куни "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади.
"Биз мусобақанинг асосий фаворитларидан бирига қарши ўйнаймиз. Бу баҳс биздан максимал даражада фидойилик талаб қилади. Аммо биламизки, ҳар сафар "Драгау" майдонига чиққанимизда қандайдир алоҳида воқеа юз бериши мумкин", — дея Фариолининг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.
"Порту" ва "Манчестер Сити" расмий мусобақаларда ўзаро 4 марта тўқнаш келган. Шулардан 2 таси Европа лигаси, яна 2 таси Чемпионлар лигаси доирасида бўлган.
Ушбу учрашувларда 1 марта дуранг қайд этилган, қолган 3 баҳсда эса "Манчестер Сити" ғалаба қозонган.













